Хоразм вилояти “Хоразмагрокимёхимоя” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига

 “Хоразмагрокимёхимоя” акциядорлик жамияти акциядорларининг

2021 йил 28 июнь куни соат 11-00 да “Хоразмагрокимёхимоя” акциядорлик жамияти молия хўжалик фаолиятинининг 2020 йил якунларига бағишланган  акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши (Урганч шахар, Хонқа кўчаси  148 уйда) жамиятнинг маъмурий биноси мажлислар залида ўтказилади.

 Акциядорларни рўйхатга олиш соат 9-00 дан бошлаб амалга оширилади.

 Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши

 К У Н  Т А Р Т И Б И 

  1. 1.  Жамият акциядорларининг умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  2. 2.       Акциядорлар умумий йиғилишининг саноқ комиссиясини тузиш.
  3. 3. Жамият Кузатув кенгашининг 2020 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш
  4. 4.        Жамият бошқаруви директорининг жамиятнинг 2020 йил якуни молия-хўжа лик фаолияти ҳамда бизнес-ржасининг асосий кўрсаткичларини бажарилиши юзаси дан ҳисоботини тасдиқлаш.
  5.   Жамиятнинг 2020 йил бухгалтерия баланси, молиявий натижаси, сарф-хара- жатларини текшириш натижалари бўйича тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш.
  6.     Жамиятнинг 2020 йил молия хўжалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича  ташқи аудитор ҳисоботини эшитиш ва хулосасини тасдиқлаш.
  7. 7.   Жамият бошқарувининг 2021 йил бизнес-режасини тасдиқлаш
  8.   Акциядорлик жамиятининг 2020 йил якуни бўйича жамият ихтиёрида қолган соф фойдани тақсимлаш, жойлаштирилган акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендларни тўлаш миқдори, шакли ва тартиби ҳамда кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва ижроия органи аъзоларининг фаолияти юзасидан олиб борган даври учун рағбатлантирилишини  тасдиқлаш.
  9. 9. Жамият бошқаруви директори  билан   тузилган меҳнат шартномасини амал қилиш муддатини 1 йилга узайтириш, шартномани қайта тузиш ёки   бекор қилиш.
  10.  Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш.
  11. 11.  Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини қайта сайлаш.
  12. 12.   Жамият ижроия органи раиси ва аъзоларини қайта сайлаш.
  13. Жамиятга 2021 йил учун ташқи аудиторлик ташкилотини сайлаш ва унга тўланадиган энг юқори ҳақ миқдорини тасдиқлаш.
  14.  14.   Вилоят «Хоразм агрокимёҳимоя» акциядорлик  жамияти марказий аппарати ва унинг тизимидаги туман филиалларидаги штатлар жадваларини қайта кўриб чиқиш, штатлар жадвалидаги ходимлар сонини қисқартириш ҳамда ходимларга ўз ҳисобидан таътил бериш тўғрисида.
  15. 15. Жамият  балансида бўлган жамиятга иқтисодий зарар келтираётган  хозирги кунда фойдаланиш имконияти бўлмаган  жамият ва туман филиалларидаги эски бино-иншоотларни, техника воситаларини ва инвентарларни «Ким ошди савдоси» оркали сотиш ёки соқит қилиш  тўғрисида.
  16. Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
  17. Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2015 йилдаги 207-сонли қарори асосида жамиятда олиб борилган ишлар тўғрисида ҳисоботини ҳамда 2020 йил якуни ва 2021 йил 1-чорак фаолияти якунлари бўйича жамиятда самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини тасдиқлаш.

Акциядорлар йиғилишга шахсни тасдиқловчи хужжат билан, вакиллар белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан қатнашишларини сўраймиз.(Жисмоний шахс акциядорларнинг вакиллари нотариус орқали расмийлаштирилган ишончнома билан, юридик шахслар акциядорлар вакили юридик шахс рахбарининг имзоси ва юмалоқ мухри билан тасдиқланган бўлиши лозим). Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш    2021 йил 28  июнь  куни соат 8-00 дан 11-00га ўтказилади.

Умумий йиғилишнинг акциядорларга тақдим этиладиган ахборотлари билан танишиш ва ўтказиладиган йиғилиш бўйича маълумотлар олиш учун (78-770-47-56) телефонига  мурожаат қилиш ёки xorazmqxk.uz сайти орқали танишиш мумкин.

       Манзил:    Урганч ш.Хонка кўчаси 148 уй

  Маълумот учун телефон:    (+99878)  770-47-56

  Веб сайт:    xorazmqxk.uz

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

^