Диққат эълон !!!

Хоразм вилояти “Хоразмагрокимёхимоя” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига

“Хоразм агрокимёҳимоя” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2021 йил 9 июн куни соат 1130 да Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Хонқа кўчаси, 148-уй, жамият мажлислар залида навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 8-00 дан бошлаб амалга оширилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиш

КУН ТАРТИБИ:

  1. Акциядорлар умумий йиғилиши раиси ва котибини сайлаш тўғрисида.
  2. “Хоразм агрокимёҳимоя” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш тўғрисида.
  3. Саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида.
  4. 4. Давлат активларини бошқариш Хоразм вилояти худудий бошқармасининг 2021 йил 26 февралдаги № 443/01–24–сонли хатида “Хоразмагрокимёхимоя”АЖ Хонка туман филиалига қарашли “Таянч” маҳалласида жойлашган минерал ўғитлар сақлаш омборхонаси Хоразм вилояти хокими томонидан 2021 йил 17 февраль куни тасдиқланган “Чора–тадбирлар” режасининг 14 бандида минерал ўғитлар сақлаш омборхонаси негизида бозор ташкил этиш мақсадида объектни 2021 йил май ойида бузиш ёки хокимлик балансига ўтказиш тўғрисида.
  5. 5. “Хоразмагрокимёхимоя” АЖнинг Боғот туман филиалига қарашли маъмурий биноси ҳудудидаги ёрдамчи бинолари, Маданият қишлоғида жойлашган “Ғалаба” минерал ўғит сақлаш омборхонаси фойдаланилмаётган объектлар рўйхатига киритилган бўлиб, ҳозирда ушбу объектларга зарурият йўқлиги сабабли бундан ташқари қўшимча тўланаётган мол-мулк ва ер солиқларини камайтириш мақсадида, жамият балансида ҳозирги кунда фойдаланилмаётган объектларни сотилишига розилик берилсин ҳамда мазкур объектлар белгиланган тартибда баҳоланиб “Ким ошди” аукцион савдолари орқали сотиш тўғрисида.

Акциядорлар йиғилишга шахсни тасдиқловчи хужжат билан, вакиллар белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан қатнашишларини сўраймиз.(Жисмоний шахс акциядорларнинг вакиллари нотариус орқали расмийлаштирилган ишончнома билан, юридик шахслар акциядорлар вакили юридик шахс рахбарининг имзоси ва юмалоқ мухри билан тасдиқланган бўлиши лозим). Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2021 йил 9 июн куни соат 8-00 дан 11-00га ўтказилади.

Умумий йиғилишнинг акциядорларга тақдим этиладиган ахборотлари билан танишиш ва ўтказиладиган йиғилиш бўйича маълумотлар олиш учун (78-770-47-56, 78-770-47-53) телефонларига мурожаат қилиш ёки xorazmqxk.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Манзил: Урганч ш.Хонка кўчаси 148 уй

Маълумот учун телефон: (78) 770-47-53, 770-47-56

Веб сайт: xorazmqxk.uz

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

^