Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиш

       Хоразм вилояти “Хоразмагрокимёхимоя” акциядорлик         

                    жамияти    акциядорлари диққатига

 

“Хоразмагрокимёхимоя” акциядорлик жамияти акциядорларининг

2020 йил 19 сентябр куни соат 11-00 да “Хоразмагрокимёхимоя” акциядорлик жамияти молия хўжалик фаолиятинининг 2019 йил якунларига бағишланган  акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши (Урганч шахар Хонқа кўчаси                   148 уйда) жамиятнинг маъмурий биноси мажлислар залида ўтказилади.

 

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 9-00 дан бошлаб амалга оширилади.

 

 

                         Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиш

 

                                                   КУН  ТАРТИБИ :

                        

  1. 1. Жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  2. Акциядорлар умумий йиғилишининг саноқ комиссиясини тузиш.
  3. 3. Жамият Кузатув кенгашининг 2019 йил якуни бўйича хисоботини тасдиқлаш.
  4. Жамият бошқарув директорини жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича молия-хўжалик фаолияти ҳамда бизнес-режасининг асосий кўрсаткичларини бажарилиши юзасидан ҳисоботини тасдиқлаш.
  5. 5. Жамиятнинг 2019 йил бухгалтерия баланси, молиявий натижаси, сарф-харажатларини текшириш натижалари бўйича тафтиш комиссиясининг хисоботини тасдиқлаш.
  6. Жамиятнинг 2019 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича ташқи аудитор ҳисоботини эшитиш ва хулосасини тасдиқлаш.
  7. 7. Жамият бошқарувининг 2020 йил бизнес режасини тасдиқлаш.

8  Акциядорлик жамиятининг 2019 йил якуни бўйича жамият ихтиёрида қолган соф фойдани тақсимлаш, жойлаштирилган акцияларнинг хар бир тури бўйича дивидентларни тўлаш миқдори, шакли ва тартиби ҳамда кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва ижроия органи аъзоларини фаолияти юзасидан олиб борган даври учун рағбатлантирилишини тасдиқлаш.

  1. Жамият бошқарув директори билан тузилган меҳнат шартномасини амал қилиш муддатини 1 йилга узайтириш, шартномани қайта тузиш ёки бекор қилиш.
  2. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш.
  3. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини қайта сайлаш.
  4. Жамият ижроия органи раиси ва аъзоларини қайта сайлаш.

13.Жамиятга 2020 йил учун ташқи аудиторлик ташкилотини сайлаш ва унга тўланадиган энг юқори ҳақ миқдорини тасдиқлаш.

14.Вилоят “Хоразмагрокимёхимоя” акциядорлик жамияти балансида бўлган жамиятга иқтисодий зарар  келтираётган ҳозирги кунда фойдаланиш имконияти бўлмаган жамият ва туман филиалларидаги эски бино-иншоотларни, техника воситаларини ва инвентарларни “Ким ошди” савдоси орқали сотиш ёки соқит қилишни тасдиқлаш.

  1. Корпоратив бошқарув тизимини мустакил бахолаш натижаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
  2. ВМ нинг 28.07.2015 йилдаги 207-сонли қарори асосида жамиятда олиб борилган ишлар тўғрисида ҳисоботини ҳамда 2019 йил якуни ва 2020 йил 1-чорак фаолияти якунлари бўйича жамиятда самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини тасдиқлаш.

 Акциядорлар йиғилишга шахсни тасдиқловчи хужжат билан, вакиллар белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан қатнашишларини сўраймиз.(Жисмоний шахс акциядорларнинг вакиллари нотариус орқали расмийлаштирилган ишончнома билан, юридик шахслар акциядорлар вакили юридик шахс рахбарининг имзоси ва юмалоқ мухри билан тасдиқланган бўлиши лозим). Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш    2020 йил 19  сентябр  куни соат 8-00 дан 11-00га ўтказилади.

    

         Умумий йиғилишнинг акциядорларга тақдим этиладиган ахборотлари билан танишиш ва ўтказиладиган йиғилиш бўйича маълумотлар олиш учун (78-770-47-56) телефонига  мурожаат қилиш ёки xorazmkxk.uz сайти орқали танишиш мумкин. 

 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

^