Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ИККИ ВИЛОЯТДАН 19 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ИККИ ВИЛОЯТДАН 19 НАФАР БЕМОР СОҒАЙИБ, ЖАМИ ТУЗАЛГАНЛАР 617 НАФАРГА ЕТДИ

Халқимиз сабр ва шукр билан уйда ўтирган ҳолда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда беқиёс кўмак беришаётган бўлишса, шифокорларимиз коронавирус билан хасталанган беморлар дардига малҳам бўлиш билан ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшишмоқда.

Жумладан, бир йўла икки ҳудуддан: Наманган вилоятидан 14 нафар, Андижон вилоятидан 5 нафар бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Наманганда соғайганларнинг 4 нафари эркак, 10 нафари аёллар бўлиб, барча Наманган вилоятидан. Андижонда дарддан фориғ бўлганларнинг 5 нафари ҳам аёллар бўлиб, барчаси ушбу вилоятдан. Иккита вилоятдан жами 19 нафар бемор коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Улар орасида энг ёши каттаси 79 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

Эътиборли жиҳати, айни синовли дамларда ҳақиқий ватанпарварлик намунасини кўрсатиб, фаолият юритаётган минглаб шифокорларимиз саъй-ҳаракатларининг меваси соғайган беморлар қувончида акс этмоқда.

Шундай қилиб, бугун 56 нафар бемор буткул соғайиб, айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 617 нафарга етди.

Манба  www.minzdrav.uz

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

^