Юртимизда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 694 нафарга етди. УЙДА ҚОЛИНГ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 25 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 11 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 694 нафарни ташкил қилмоқда» – дейилади хабарда.

Ўзбекистонда дастлабки бемор 15 март куни аниқланган эди. Апрель ойида беморлар сони сезиларли даражада кўпая бошлади. 10 апрель куни 87та ҳолат қайд этилди.

Шу вақтгача беморларнинг 42 нафари соғайган, 3 киши вафот этган.

Манба www.minzdrav.uz

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

^