Хоразм вилояти “Хоразмагрокимёхимоя” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига

“Хоразмагрокимёхимоя” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2020 йил 17 январ куни  соат 11-00 да ( Урганч шахар Хонка кўча 148 уйда) жамиятнинг маъмурий биноси мажлислар залида навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 8-00 дан бошлаб амалга оширилади.

         Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиш

                                          КУН ТАРТИБИ:

  1. “Хоразм агрокимёҳимоя” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.10.2016 йилдаги “Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигига агрокимёвий хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2640-сонли қарорига асосан “Хоразм агрокимёҳимоя” АЖнинг Устав капитали миқдорини қўшимча акциялар чиқариш ҳисобига ошириш тўғрисида.
  3. “Хоразм агрокимёҳимоя” АЖ томонидан қўшимча акциялар чиқарилуви тўғрисидаги қарорнинг матни ва шаклини тасдиқлаш тўғрисида.
  4. “Хоразм агрокимёҳимоя” АЖ томонидан қўшимча чиқарилиши белгиланган акцияларни жойлаштиришда жамият акциядорларига имтиёзли ҳуқуқ тартибини қўлламаслик тартибини белгилаш ва жамиятнинг устав капитали ошириш муносабати билан жамият Уставининг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида.
  5. Кейинги йилларда туманларда қишлоқ хўжалиги махсулотларини ишлаб чиқаришнинг кластер усулига ўтиши сабабли жамиятнинг асосий фаолиятининг кўламлари камайиши сабабли штат жадваларини қайта кўриб чиқиш, ходимлар сонини қисқартириш ҳамда ходимларга ўз ҳисобидан пулсиз таътил бериш тўғрисида.
  6. Вилоят «Хоразм агрокимёҳимоя» АЖамият балансида бўлган жамиятга иқтисодий зарар келтираётган хозирги кунда фойдаланиш имконияти бўлмаган туман филиалларидаги эски бино ва иншоотларни ҳамда носоз техника воситаларини яроқсиз ҳолга келиб қолган, таъмирлаш иқтисодий самара бермайдиган яроқлилик муддати ўтган асосий воситаларни Қонунда белгиланган тартибда сотиш ва  ҳисобдан чиқариш тўғрисида.

Акциядорлар йиғилишга шахсни тасдиқловчи хужжат билан, вакиллар белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан қатнашишларини сўраймиз.(Жисмоний шахс акциядорларнинг вакиллари нотариус орқали расмийлаштирилган ишончнома билан, юридик шахслар акциядорлар вакили юридик шахс рахбарининг имзоси ва юмалоқ мухри билан тасдиқланган бўлиши лозим). Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш    2020 йил 17 январ  куни соат 8-00 дан 11-00га ўтказилади.

Умумий йиғилишнинг акциядорларга тақдим этиладиган ахборотлари билан танишиш ва ўтказиладиган йиғилиш бўйича маълумотлар олиш учун (78-770-47-56,  78-770-47-53) телефонларига мурожаат қилиш ёки xorazmqxk.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Манзил:                                                   Урганч ш.Хонка кўчаси 148 уй

Маълумот учун телефон:                     (78) 770-47-53, 770-47-56

Веб сайт:                                                   xorazmqxk.uz

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

^